Рўйхатга олиш бўлими

Бизнинг спорт тиббиёти илмий-амалий марказимизнинг асосий мақсади – юқори малакали ва профессионал даражадаги тиббий хизмат кўрсатишдир. Ушбу хизмат нафақат спортчиларга, балки ахолига хам кўрсатилади. Бизнинг асосий мақсад спортчи ва ахолининг соғлиғини мустахкамлаш, максимал даражадаги тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда хали авж олмаган поталогик жараёнларни вақтида аниқлаш ва ўз вақтида унумли даволашдадир. Бизнинг марказимиз нафақат Ўзбекистононда, балки бутун Марказий Осиёда мавжуд бўлмаган замонавий сўнги русумли асбоб – ускуналар билан таъминланган. Ушбу асбоб – ускуналар ёрдамида биз ўз олдимизга қўйган максадларга эришишимиз мумкин.


Спортчи организмида содир бўладиган жараёнлар, оддий одамнинг организимидаги жараёнлардан буткул фарқ килади. Шунинг учун бизнинг марказдаги барча мутахасислар чет элда ўз йуналиши бўйича малакаларини ошириб қайтишган. Марказимизнинг қабул бўлими Миллий Олимпия Қўмитаси биносининг В-қисмида жойлашган. Бизнинг қабулхонага мурожаат қилган хар бир мижозга CLININET электрон тизими орқали шахсий тиббий варақа очилади. Унинг ёрдамида бир вақтнинг ўзида бизнинг бир нечта мутахассисларимиз хар бир беморни индивидуал тарзда ўрганиб, унинг соғлиғини ҳамда олаётган муолажаларини мониторинг қилиб туришга амалий ёрдам беради. Антропометрик текширувлар хонасида Сиз ўзингизни бўйингиз, вазнингиз, тана вазни индекси, ёғ ва мушак массасини фоизи (биоимпедансометрия), ҳамда Сизнинг танангизни айлана ўлчамларини аниқлашингиз мумкин. Ушбу кўрсаткичлар индивидуал овқатланиш ва машқ дастурларини тузиш учун фойдали маълумот бўлиб хизмат қилади. Муолажа хонасида хар хил (мушак ичи, тери ости, томир ичи) инъекциялари ўтказилади. Шу хонани ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур анжом ва дори воситалари мавжуд. Хирург ва травматолог хоналари икки секторга бўлинган. Уларни биттасида врач текширувлар ўтказади. Иккинчисида эса зарур муолажалар ва кичик жаррохлик операцияларини ўтказади.