Нурли ташхис бўлими

Бўлимнинг тиббий-ускуналар билан таъминоти


1. Магнит-резонанс томографи Philips Ingenia 1.5 Т



2. Компьютер томографи Philips Ingenuity Core 128



3. Рақамли рентгенография Philips FlexiDiagnost 2.0



4. КТ-текширувлар учун контраст юборувчи инжектор Ulrich Medical Missouri XD 2001



5. МРТ-текширувлар учун контраст юборувчи инжектор Ulrich Medical Tenessee XD 2003



6. Ортопантомограф Gendex GX DP-300 1.0



7. Универсал рентгеноскопик қурилма Philips Endura



8. Портатив кардиомонитор Philips HeartStart MRX, стерилланувчи разрядли электродлар комплекти, бемор учун узатмалар, ўрнатилган аккумлятор



9. Ультратовуш диагностик қурилмаси Philips HD 11XE



10. Ультратовуш диагностик қурилмаси, Philips iU22



Бўлим функция ва имкониятлари


Бизнинг бўлимда барча, шу жумладан бош мия, умуртқа поғонаси, бош-бўйин, қўл-оёқ юмшоқ тўқималари, бўғимлар, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари мунтазам (рутин) МРТ-текширувлари ўтказилади.
Бундан ташқари, бизнинг МР-қурилмада барча кўламдаги замонавий МРТ-текширувлари ўтказиш имконияти мавжуд. Булардан:
WHOLE BODY MRI – бутун тананинг бир муддатли фронтал текисликда сканлаш бўлиб, танадаги онкологик жараён, суяк кўмиги хасталиги ва скелетнинг тизимли жарохатланиши ва ўнинг тарқоқлигини баҳоловчи услуб;
DWIBS – диффузион-ўлчамли текширув бўлиб, танадан ортиқча сигналларни қабул қилмайи. Ушбу услуб WHOLE BODY MRI протоколи билан биргаликда қўлланилади ва онкологик жараён, суяк кўмиги касалликлари ҳамда скелетнинг тизимли касалликларини аниқлашда ва уларнинг тарқалганлигини баҳолашда қўлланилади;
МР-трактография – бош ва орқа мия ўтказул йўлларини тасвирлаш методи;
МР-спектроскопия – аҳамиятга эга бўлган соҳа кимёвий таркибини ўрганувчи услуб. Бош мия, жигар ва простата бези касалликларини ташҳислашда ва кузатувида қўлланилади;
МР-кардиография – юрак морфологияси ва функциясини баҳоловчи услуб;
МР-ангиография – тана артерияларини контрасти ва контрастсиз тасвирлаш услуби;
МР-венография – бош мия веналаринин тасвирлаш услуби.

Компьютер томография қурилмасида барча кўламдаги мунтазам текширувлардан ташқари қуйидаги текширувлар бажарилади:
Виртуал бронхоскопия
КТ-ангиография текширувлари
Қорин бўшлиғи аъзоларини кўп фазали контрастлаш йўли билан текшириш
КТ-коронарография
Юрак морфология ва функциясини компьютер-томографик текшириш.

Рақамли рентгенограф қурилмасида скелет, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзоларининг кенг кўламдаги мунтазам текширувларидан ташқари, контрастли фистулография, гистеросальпингография ва экскретор урография текширувлари амалга оширилади. Интервенцион муолажалардан:
Бош ва орқа мия нерв охирларининг радиочастотали денервацияси амалга оширилади.

Бўлимда қуйидаги текширувлар амалга оширилади





давомида Сизнинг хизматингизда!

Мурожаат учун телефон: 241-88-44