Лаборатория бўлими

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази лаборатор диагностика бўлими

Марказнинг мустақил диагностик лабораторияси Ўзбекистондаги энг йирикларидан бири ҳисобланади. Бу ерда энг кўп тарқалган лаборатор текширувларидан тортиб то ҳозирги кунда ноёб ва ўзига хос бўлган 1000 дан ортиқ турдаги лаборатор тадқиқотлари ўтказилади. Лаборатория нафақат спортчилар, балки бошқа барча мижозларга ҳам ўта юксак даражадаги мураккаб тадқиқотларни бажариш имкониятларини берувчи Европа давлатларида ишлаб чиқарилган охирги авлод автоматлаштирилган аналитик асбоб-ускуналари билан таъминланган. Кенг кўламдаги тадқиқотлар спортчилар функционал ҳолатини атрофлича баҳолаш, организмдаги барча алмашинув кўрсаткичларининг динамик мониторингини ўтказиш, ўткир ва хроник қайта тикланмаслик маркерлари, шунингдек, юкламалар ва чидамлиликка таъсир этувчи организмнинг биокимёвий ва генетик ўзига хосликларини аниқлаш имкониятларини беради.



Диагностика маркази иш сифатининг юқорилиги халқаро системадаги лаборатор тадқиқотлари учун белгиланган сифат назорати билан тасдиқланган. Тадбиқ этилган ЛИС тизими анализаторлардан олинадиган кўрсаткичлар ҳақидаги барча маълумотларни қайта ишлашни автоматлаштириш имконини беради. ЛИС ҳар бир мижозга рўйҳатга олиш ва тестларни бажариш жараёнларида субъектив хатоликларни четлаб ўтишга имкон берувчи ўзига хос индивидуал штрих-код тақдим. Биоматериаллар олиш тахлил натижаларининг юқори даражада аниқлиги ҳамда мижозлар ва шу қаторда шифокорлар хавфсизлигини кафолатлашга имкон берувчи Vacuette юқори технологик вакуум тизими ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, спортчилар ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, олинган натижаларни электрон почта орқали олиш имкониятини ҳам тақдим этганмиз. Бўлимда аввалдан йўлга қўйилган текширувлар билан бир қаторда мамлакатимиз спортининг улкан натижаларга эришишига хисса қўшиш мақсадида янги ишланмаларни жорий этиш учун илмий тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади.


Лаборатория 5 бўлимдан ташкил топган бўлиб, қуйидаги тадқиқот турларини амалга оширади:


Умумклиник


Биокимёвий


Иммунологик


Генетик


Токсик-кимёвий