Даволаш бўлими

Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказининг даволаш бўлимида спортчилар, спорт фахрийлари, спорт ногиронлари ҳамда республикамиз аҳолиси ва қўшни давлатлар фуқароларига ҳам юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилади. Даволаш бўлими шароитида юқори малакали спортчилар ҳамда республикамиз аҳолиси ва қўшни давлатлар фуқаролари даволаш, тикланиш ва реабилитацион муолажа оладилар.
Даволаш бўлимига келган қониқарли бўлган, амбулатор даволанишга ва тиббий назоратга муҳтож бўлган беморлар тор мутахассис шифокорлар ва поликлиника шифокорлари томонидан кўрсатма асосида юборилади.




Шунингдек даволаш бўлимида таянч-ҳаракат аппаратида ўтказилган амалиётдан кейинги тиббий реабилитациянинг амбулатор босқичи, ўткир мия қон айланиши бузилишларидан кейинги ҳолат, турли жароҳатларнинг, бўғимларнинг дегенератив-дистрофик касалликларида (артрозларда) ва умуртқа поғонаси касалликлари (остеохондроз, спондилоартроз, умуртқалараро диск чурралари ва протрузияларида ҳар бир бемор учун алоҳида ишлаб чиқилган комплекс дастур асосида қуйидаги даволаш методлари қўлланилади:
– медикаментоз даво чоралари
– даволаш жисмоний машқлари, уқалаш, механотерапия.
– физиотерапия
– бальнеотерапия.
Бўлимда эл ардоқлаган, олий тоифали шифокор т.ф.н., доцент Х.М. Сагатова ўз фаолиятини бошлади, шунингдек марказимизнинг юқори малакали тор соха мутахассислари ўзларининг консультация ва кўрсатмалари орқали, беморлар соғлиғини сифатли ва тез тикланишига ўз билим ва савиялари билан ёндошмоқдалар. Марказда янгидан, барча қулайликларга эга бўлган даволаш бўлими ўз фаолиятини бошлади. Люкс ва стандарт палаталарда беморлар учун барча шароитлар яратилган. Даволаш бўлимида узлуксиз тиббий назоратга муҳтож бўлмаган беморлар учун юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилади. Тиббиёт марказимиз ўз соғлиғига эътиборли юртдошларимиз ва юртимиз мехмонларига қулай ҳамда сифатли тиббий хизмат турларини тавсия этади.