Хужжатлар Қабул ҳайъати томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда кабул килинади.


Таянч докторантурада уқишга талабгорлар куйидаги хужжатларни такдим этадилар:

1.Ариза;
2.Қисқача биографик маълумотнома;
3.Мехнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
4.Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари буйича) туғрисидаги диплом нусхаси;
5.Нашр этилган илмий ишлар руйхати, шунингдек уларнинг нусхалари. Ўзбекистон
6.Республикаси Президенти Давлат стипендияси сохиблари тегишли хужжат нусхасини тақдим этадилар.

Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги хужжатларни такдим этадилар:

1.Ариза;
2.Қисқача биографик маълумотнома;
3.Мехнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
4.Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги туғрисидаги диплом нусхаси;
5.Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойихаси;
6.Нашр этилган илмий ишлар руйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Таянч докторантурада уқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS ўртача бали камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд булганда чет тилидан топшириладиган имтихонлардан озод этилади.
Докторантурада уқиш учун кираётган талабгорлар Қабул ҳаъйати томонидан ихтисослик буйича сухбатдан утадилар.
1.Таянч докторантурага кириш имтихонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1 — 25 ноябрь даврида ўтказилади.
2.Таянч докторантурага ва докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтихонлари, суҳбат натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чикиб, кабул комиссияси томонидан 30 ноябргача булган муддатда қабул қилинганлардан танланади.