Диагностика бўлими

Диагностика бўлими аҳоли ва спортсменлар орасида малакали тиббий кўриклар ўтказиш, ташҳис қўйиш ва даволаш режаларини ишлаб чиқаришда кенг имкониятларга эга бўлган етакчи замонавий бўлим хисобланади.
Бўлимда иши юритиш компьютер технологияларга асосланган бўлиб, спортчи ва мижозларга амбулатор карталар электрон форматда олиб борилади, унда хронологик тартибда беморнинг холати ҳақидаги ҳамма маълумотлар, функционал ва лаборатор текширувларнинг натижалари қайд қилинади ва исталган пайтда шифокор ва бемор учун очиқ бўлади.
Диагностика бўлимида терапия, неврология, офтальмология, отоларингология, гастроэнтерология, травматология, дерматология, урология, эндокринология, стоматология, гинекология соҳаларида малакали мутахассислар жамоаси фаолият юритмоқда.


Диагностика бўлимида ҳар қандай мураккаблик даражасидаги касалликларнинг ташхисини аниқлаш ва даволаш имкониятига эга.
Бўлим Германия, Корея, Россия каби давлатлардан келтирилган замонавий асбоб – ускуналар билан жиҳозланган.


БИЗНИНГ МАРКАЗИМИЗДА ЕТУК МУТАХАССИСЛАР СИЗНИНГ ХИЗМАТИНГИЗДА